date
views 8 687

Shanghai Electric Ўзбекистон энергетика тармоқлари учун 35 миллион долларлик ускуналар етказиб берди

Shanghai Electric Ўзбекистон энергетика тармоқлари учун 35 миллион долларлик ускуналар етказиб берди

Хитойнинг Shanghai Electric компанияси Ўзбекистон энергетика инфратузилмаси модернизацияси учун умумий қиймати 35 миллион долларга тенг бўлган қурилмаларни етказиб бериш бўйича лойиҳани якунига етказди.

Бу ҳақда “Новий Век” газетаси Россиянинг “РИА Новости” ахборот агентлигига асосланиб хабар бермоқда. Хабар беришларича, лойиҳа Жаҳон банки томонидан молиялаштирилган.

Хитой компанияси 2014 йили “Ўзбекэнерго” билан имзоланган шартнома асосида Ўзбекистоннинг жануби-ғарбий энергетик ҳудуди (тўрт вилоят – Самарқанд, Бухоро, Навоий ва Қашқадарё) тармоқлари модернизацияси учун зарар ускуналар – трансформаторлар, аккумляторларни етказиб берди.

Манба: www.kun.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Shanghai Electric Ўзбекистон энергетика тармоқлари учун 35 миллион долларлик ускуналар етказиб берди