date

112 минглик рекорд: Биткоин дунё тўртлигини қийнамоқда

112 минглик рекорд: Биткоин дунё тўртлигини қийнамоқда
10 июль куни Тошкент вақти билан соат 00:55 да Биткоин тарихи давомида биринчи марта 112 минг долларлик белгига етди. Бу 22 майда қайд этилган аввалги энг юқори баҳодан ҳам ошиб кетди, деб Kursiv.media хабар бермоқда.

Қизиғи шундаки, апрель ойи бошида АҚШ президенти Дональд Трампнинг божхона тўловлари ҳақидаги билдируви жаҳон фонд бозорларига салбий таъсир кўрсатган эди. Ҳисоботларга кўра, айнан шу вақтда Биткоин баҳоси 75 минг доллардан ҳам тушиб кетди. Бу кўрсаткич 2025 йилдаги энг паст даража сифатида қайд этилди.

Бироқ ушбу таназзулдан сўнг криптовалюта тез тикланишни бошлади. Орадан кўп ўтмай, Биткоин 46 фоиздан ортиқ ўсишга эришиб, яна триллионлар қаторидаги молиявий активга айланди.

Ҳозирги пайтда Биткоиннинг бозор қиймати 2,17 триллион доллардан ошган. Бу эса уни Google’нинг асосий компанияси бўлган Alphabet акциялари қаторида дунёдаги бешта энг қиммат активлар рўйхатига киритди.

Энг йирик тўртта актив эса шундай тартибда: Apple, Microsoft, NVIDIA ва Amazon.

Биткоиннинг бу каби ўсиши криптобозорга бўлган қизиқиш ва ишончнинг ортиб бораётганидан дарак беради.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » 112 минглик рекорд: Биткоин дунё тўртлигини қийнамоқда