date

Ниш атирларини TikTok трендлари енгмоқда

Ниш атирларини TikTok трендлари енгмоқда

Сўнгги вақтларда дунё бўйлаб, хусусан, косметика ва парфюмерия соҳасида катта ўзгаришлар кузатилмоқда. Британиянинг нуфузли The Business of Fashion журнали маълумотларига кўра, танлаб олинадиган (нишевой) атирлар бозорида 3 фоиз атрофида пасайиш қайд этилди. Бунга сабаб — замонавий истеъмолчиларнинг афзал кўришлари ва янги авлоднинг эстетик талаблари кескин ўзгаргани билан боғлиқ, деб ёзмоқда Peopletalk.

Авваллари эксклюзив ва қиммат атирлар модада бўлган бўлса, ҳозирги кунда оддий, бир нечта мистов (спрей)ни бирлаштириб ўз услубини яратишга интиладиган ёшлар кўпаймоқда. Хусусан, TikTok ижтимоий тармоғида «арзон ва мазали ҳидлар» тренди орқали оддий мистовлар оммалашиб бормоқда.

Бугунги кунда атир ўрнини босувчи бадан ва соч учун мистовларга талаб 50 фоизга ошган. Бу тенденция, айниқса, Aльфа авлоди — яъни 2010 йилдан кейин туғилган ёшлар орасида кенг тарқалган. Уларда ҳали юқори сифатли, танлаб олинадиган атирларни сотиб олиш имкони бўлмагани боис, улар TikTok орқали арзон ва янги форматдаги парфюмерияга қизиқмоқда.

Миллениаллар (1980–1996) ва зумерлар (1997–2010) ўз вақтида брендинг ва эксклюзивликни қадрлаган бўлса, Aльфа авлоди учун кўпроқ амалийлик, ижтимоий тармоқларда трендга мос келиши ва арзонлик муҳим. Ҳозирги ёшлар бир флакон атир ўрнига 3–4 хил мистовни танлаб, ҳар куни янги комбинация яратишга интилади.

Мазкур тенденция Ўзбекистонда ҳам сезилмоқда. Ёшлар орасида мистов ва бадан учун спрейлар кенг тарқалмоқда. Турли онлайн-дўконлар, масс-маркет косметика брендлари арзон ва хушбўй вариантларни таклиф қилмоқда. Қиммат атирларни сотиб олиш имконияти чекланганини инобатга олсак, мистовлар — функционал ва оммабоп ечим сифатида намоён бўлмоқда.

Косметика ва парфюмерия экспертларининг таъкидлашича, нишевой атир бозори яқин бир неча йил ичида яна пасайишда давом этади. Бу эса спрейлар, мистовлар ва арзон альтернатив маҳсулотларнинг янада оммалашишига олиб келиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ниш атирларини TikTok трендлари енгмоқда