19 август куни Ўзбекистонда доллар ва рубль айирбошлаш курслари эълон қилинди, деб Kursiv.media хабар берди. Айрим банкларда сотиш ва сотиб олиш курслари ўзаро фарқ қилди.
Маълумотларга кўра, долларни энг юқори баҳода сотиб олиш курси 12 630 сўмни ташкил этди, энг паст курс эса 12 580 сўм атрофида қайд этилди. Рубль эса айрим банкларда 140–143 сўм оралиғида айирбошланмоқда.
Молия мутахассислари аҳолига валюта айирбошлашда банклар ўртасидаги фарқни ҳисобга олишни тавсия этмоқда. Шунингдек, расмий курс Марказий банк томонидан белгиланган меъёрга асосланиши айтилди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг