date

Metaplanet Bitcoin захирасини 18 991 тага етказди

Metaplanet Bitcoin захирасини 18 991 тага етказди

Япониянинг Metaplanet компанияси ўзининг Bitcoin захирасини яна 103 та криптовалюта сотиб олиш орқали оширди, деб Investing.com хабар берди. Ушбу харид учун жами 1,736 миллиард иена ($11,8 млн) сарфланган.

Компания маълумотларига кўра, бир биткоиннинг ўртача нархи 16,86 миллион иенга тўғри келган. Ушбу сўнгги сотиб олиш билан Metaplanet захираси 18 991 тага етди. Жами сарфланган маблағ 285,83 миллиард иенни ташкил этди.

Metaplanet 2024 йил декабридан бери Bitcoin Treasury Operations бўлими орқали криптовалютада фаол сармоя киритиб келмоқда. Компания ўз стратегиясининг самарадорлигини “BTC Yield” кўрсаткичи орқали баҳолайди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Metaplanet Bitcoin захирасини 18 991 тага етказди