date

Ўзбек қуритилган маҳсулотлари энди Ироқ бозорларига йўл олмоқда

Ўзбек қуритилган маҳсулотлари энди Ироқ бозорларига йўл олмоқда

Ўзбекистондан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини хорижга чиқариш йўналишида яна бир қадам қўйилди. Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги Nassar Trading Agro компанияси ва Кувайтнинг Sky Logistics Gen. Trading & Contracting Co. компанияси ўртасида онлайн музокаралар ўтказилди. Учрашув Ўзбекистон элчихонаси кўмагида амалга оширилди.

Суҳбат давомида мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, экспортчи корхоналар учун яратилган қулай шароитлар ҳамда хорижий ҳамкорларга берилаётган имтиёзлар ҳақида маълумот берилди.

Асосий эътибор қуритилган мева ва сабзавотларни Кувайт ҳамда Ироқ бозорларига етказиб бериш имкониятларига қаратилди. Шу мақсадда маҳсулотларни замонавий қадоқлаш тизими, логистика йўналишлари ва транспорт хизматларини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, ўзбек маҳсулотларини кенг тарғиб қилиш учун Кувайтда шоу-румлар ташкил этиш, савдо уйларини очиш каби таклифлар ҳам кўриб чиқилди.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, мазкур келишув нафақат экспорт ҳажмини кўпайтириш, балки ўзбек қуритилган маҳсулотларини янги бозорларга олиб чиқишда муҳим қадам бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбек қуритилган маҳсулотлари энди Ироқ бозорларига йўл олмоқда