Ўзбекистоннинг халқаро захиралари илк бор 50 миллиард доллардан ошди, деб Uz24.uz хабар берди.
Марказий банк маълумотига кўра, 1 сентябрь ҳолатига кўра захиралар 50,08 млрд долларга етди.
Бу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 1,34 млрд долларга кўпдир.
Захиралар таркибида энг катта улуш олтинга тўғри келмоқда — 40,06 млрд доллар.
Валюта захиралари 9,4 млрд доллар, қимматли қоғозлар эса 1 млрд доллардан ортиқни ташкил қилмоқда.
Бу ўзгаришларга асосий таъсир қилган омил сифатида олтин нархи кўтарилиши қайд этилган.
Олтин нархининг ўсиши Ўзбекистонга фақат август ойида 1,2 миллиард доллар қўшимча даромад келтирди.
Бугунги кунда олтин нархи тарихий рекордни янгилади.
1 троя унцияси 3 600 доллардан, 1 грамм нархи эса 116 доллардан ошди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг