date 21:35 / 28.12.2016
views 6 717

Рубль пайшанба куни йиллик максимумларни янгилаши мумкин

Рубль пайшанба куни йиллик максимумларни янгилаши мумкин

Рубль 2016 йил сўнгги кунларига келиб йиллик максимумларни янгилашда давом этмоқда. Евро 2015 йил июлидан бери илк маротаба 63 рубль атрофида синовдан ўтмоқда. Доллар эса йилдаг энг қуйи кўрсаткичларга яқин курсда сотилмоқда. Москва банклараро валюта биржаси маълумотлари шунга далолат қилмоқда.

Шундай қилиб, долларнинг "эртага" (пайшанба – 29 декабрь) ҳисоблари билан курси 28 декабрь савдосида 0,09 рублга арзонлашиб, 60,59 рублни ташкил этган. Евро курси эса 0,42 рублга пасайиб, 63,01 рубль сифатида белгиланган.

Аввалроқ, кун давомидаги савдолар чоғида Евро курси 63 рублдан пастга тушишга ҳам улгурган эди. Доллар йилнинг энг қуйи кўрсаткичи 60,47 рублга яқинлашган ва 60,53 рублгача пасайганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт