Хитойнинг тараққиёт ва ислоҳотлар бўйича миллий қўмитаси 2017 йилда қуёш электр станциялари эгаларидан сотиб олинувчи электр энергия нархини 17 фоизга пасайтириш бўйича қарор қабул қилди, деб ёзмоқда Кун.уз сайти. Шамол электр станциялари учун нарх 2018 йилда 15 фоизга арзонлаштирилади. Бу чора икки турдаги электр станцияларга тўланадиган ҳар йиллик тўловни 863 млн долларга камайтиради. Бу чоралар янги шамол парраклари ва қуёш батареялари ўрнатилиши нархи арзонлашгани билан боғланган.
2016 йил ҳам қуёш ва шамол энергетикасида рекорд ўсиш йили бўлди. Электр узатиш линиясига уланган шамол электр станциялари 139 гигаватт, қуёш электр станциялари эса 60 гигаваттдан кўпроқ электр энергия беради. Бундай электр станцияларнинг оммавий қурилиши шамол парраклари ва фотоэлементларга нархларнинг тушиши билан бирга боради.
Хитой ҳукумати бунга жавобан нафақат кўмир қазиб олиш ҳажмини йилига чорак миллиард тоннага камайтирмоқда, балки қуёш ва шамол энергиясини сотиб олиш нархини камайтиришга қарор қилди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади