07:10 / 26.01.2017
6 139

Инвестициялар ҳақида янги қонун қабул қилинади

Инвестициялар ҳақида янги қонун қабул қилинади

Ўзбекистонда яқин орада инвестициялар жалб қилиш борасида янги қонун қабул қилинади. Бу ҳақида Тошкентда бўлиб ўтаётган медиа-ҳафталигида республика Савдо-саноат палатаси раиси Анвар Икромов хабар қилди, дея ёзади Спутник нашри.

Унинг сўзларига қараганда, ушбу ташаббус Ўзбекистоннинг 2021 йилга қадар ривожланиш стратегиясига доирасида амалга оширилади.

"Ҳозир Ўзбекистонда инвестициялар ҳақида учта турли қонун амал қилмоқда. Булар чет эл инвестициялари, инвестиция фаолияти ва чет эллик инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чоралари ва кафолатлари тўғрисидаги қонунлардир. Ушбу уччала қонун қайта кўриб чиқилиб инвестициялар ҳақидаги ягона қонунга мужассамлаштирилади. Шундай йўл билан биз чет эл ва маҳаллий инвестицияларни жалб қилиш қоидаларини ягона тартибга келтириб, ушбу соҳада кўпроқ самарага эришамиз”, — деб изоҳ берди инвестициялар ҳақида қабул қилинадиган янги қонунга ССП раиси Икромов.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил Ўзбекистон иқтисодиётига 16,6 миллиард доллардан ортиқ инвестициялар киритилган эди. Ушбу инвестициялар ёрдамида 164 та йирик лойиҳа амалга оширилди.

Ундан ташқари, Ўзбекистон яқин беш йил ичида Жаҳон банки, Осиё Тараққиёт банки ва Ислом Тараққиёт банкидан яна 8 млрд долларга яқин кредит олишни режалаштириган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Инвестициялар ҳақида янги қонун қабул қилинади