UZCARD яқинда овердрафт хизматига эга бўлади, деб хабар қилмоқда Спутник нашри.
“Ягона умумреспублика процессинг маркази пластик карточкаларга “овердрафт” хизмати киритиш устида фаол ишламоқда. Овердрафт хизмати киритилганда, банк мижозга ҳисоб рақамида бор маблағдан кўпроқ харажат қилиб, кейинроқ уни қоплаш имконини беради, — дейилган хабарда.
Ривожланган мамлакатларда пластик карточкаларнинг аксарияти аллақачон кредит карточкаларга айланган. Баъзи ҳолларда бу жуда қулай, масалан,
ойлик тугаб қолганда бировдан қарз сўраб юрмайсизда, банкдан оласиз. Ўзбекистон Тижорат банклари ҳам бугунги кунда бу борада турли банк хизматлари ишлаб чиқиб уни тадбиқ қилишга ҳаракат қилмоқда.
Бўлиб ўтган матбуот анжуманида, шунингдек 2016 йилда Ўзбекистонда пластик карточкалар обороти 81%га ошгани ва карточкалар ёрдамида амалга оширилган операциялар тури ҳам ошгани хабар берилган.
Ўтган йили Ўзбекистонда айниқса электрон коммерция – яъни интернет орқали товар ва хизматлар сотиб олиш ўсгани хабар қилинган. 2016 йилда электрон коммерция обороти 2015 йилга қараганда 90 % га ошди. Аҳоли 155,3 млн. электрон операциялар амалга оширди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди