Эрон Европа мамлакатларига расмий Теҳронга нисбатан қўлланган санкциялар бекор қилиниши билан нефть етказиб беришга тайёр. Бу ҳақда ТАСС'га асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.
Бу ҳақда Эрон нефть вазирлиги вакили, Эрон миллий нефть компаниясининг халқаро масалалар бўйича директори Мохсен Камсари ISNA агентлигига берган интервьюсида маълум қилган.
"Эрон Европанинг нефтга бўлган эҳтиёжининг қарийб ярмини қондириши мумкин. Шартномалар спот (ҳисоб-китоблар шартнома тузилиши билан қисқа муддат ичида амалга оширилади) келишувлари асосида тузилиб, Европа мамлакатлари бошқа етказиб берувчилар билан тузилган йиллик шартномаларни якунига етказмасдан туриб улар узоқ муддатли янги келишувларни имзолай олмайдилар", — дейди Камсари.
Айни пайтда Эрон кунига 1,1 миллион баррель нефтни экспорт қилмоқда.
Аввалроқ, Эрон нефт вазири Бижан Зангане нефтнинг бир баррелини 70-75 доллардан баҳоланаётгани маълум қилинган эди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди