Ўзбекистонда Россиянинг цемент ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган "Евроцемент" компанияси билан қатор лойиҳаларни амалга ошириш муҳокама қилинди. Бу масала Тошкент вилояти ҳокими Шукурулло Бобоевнинг Санкт-Петербург губернатори Георгий Полтавченко билан музокаралари чоғида ҳам эътибордан четда қолмаган.
Унга кўра, Ўзбекистонда қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи 3та заводни барпо этиш режалаштирилмоқда. Хабар қилинишича, шу мақсадда 330 млн доллар миқдорида сармоя ўзлаштирилади. Яқин орада мазкур лойиҳалар бўйича ҳамкорликка доир англашув меморандумини имзолаш кутилмоқда, деб ёзмоқда Кун нашри.
Эслатиб ўтамиз, “Евроцемент” ҳозирда ҳам Ўзбекистонда муваффақиятли фаолият олиб бормоқда. У 2006 йилда августида Швейцариянинг Zeromax GmbH компаниясидан “Оҳангаронцемент”нинг 75,6 фоиз акциясини харид қилган эди. Ҳозирда компания “Оҳангаронцемент”нинг 83,92 акциясига эгалик қилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди