Бензин нархлани кескин ошди

Бензин нархлари кескин ошди ва ҳозирча бу ўсиш суръати тўхтаётгани йўқ. ICE маълумотларига кўра, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси фонида душанба куни биржа савдолари очилиши билан Европа бензин нархлари 20 фоизга кўтарилди.
Бу ҳолат жаҳон энергия бозорида жиддий безовталик уйғотди. Чунки ҳарбий кескинлик кучайган пайтда нефть ва ёқилғи билан боғлиқ ҳар қандай хавф дарҳол нархларда акс этади. Европа бозорида кузатилган бу сакраш оддий рақам эмас — бу келаси кунларда бензин яна қимматлаши мумкинлигидан дарак беради.
Вазиятни янада оғирлаштираётган жиҳат шундаки, Саудия Арабистонидаги дунёдаги энг йирик нефтни қайта ишлаш заводи — Aramco дрон ҳужумидан сўнг ёпилган. Мазкур ҳолат ортидан бозорда хавотир янада кучайди ва нархлар янада ошиб бориши кутилмоқда.
Мутахассислар фикрича, йирик ишлаб чиқариш қувватининг вақтинча тўхташи ёқилғи таъминотига босим ўтказади. Бу эса нафақат нефть, балки бензин нархларининг ҳам янада юқори поғонага чиқишига сабаб бўлиши мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!