Kraken FIFA Жаҳон чемпионати 2026 нинг расмий ҳамкорига айланди

Kraken криптовалюта биржаси FIFA Жаҳон чемпионати 2026 нинг расмий ҳомийси сифатида танланди. Ушбу ҳамкорлик доирасида компания дунёдаги энг йирик спорт тадбирларидан бирида ўз брендини намойиш этиш имкониятига эга бўлади. Сешанба куни эълон қилинган баёнотга кўра, келишув турнир давомида мухлислар учун махсус акциялар ва маҳсулот тажрибаларини ўз ичига олади. Бу ҳақда Cointelegraph.com хабар беради.
2026-йилги Жаҳон чемпионати FIFA тарихидаги энг йириги бўлиши кутилмоқда. Унда иштирокчи жамоалар сони 48 тага етказилиб, АҚШ, Мексика ва Канада бўйлаб 16 та шаҳарда жами 104 та ўйин ўтказилади. FIFA прогнозларига кўра, етти ҳафта давом этадиган мусобақа бутун дунё бўйлаб 6 миллиарддан ортиқ томошабинни жалб қилади.
Ушбу келишув Kraken брендини Адидас, Кока-Кола, Visa ва Hyundai-Kia каби FIFAнинг узоқ йиллик ҳамкорлари қаторига қўшади. Шунингдек, бу биржанинг спорт соҳасидаги ҳомийлик портфелини янада кенгайтиради. Ҳозирда Kraken Тоттенхем, Атлетико Мадрид, РБ Лейпциг ва Виллиаms Расинг каби жамоалар билан ҳамкорлик қилиб келмоқда.
Крипто саноатининг спорт маркетингидаги фаоллиги 2022-йилдаги ФТХ инқирозидан сўнг бироз пасайган эди. Бироқ сўнгги вақтларда Coinbase ва Crypto.com каби йирик компаниялар яна катта саҳнага қайтмоқда. Шу билан бирга, Polymarket каби прогноз бозорлари ҳам UFC ва MLS каби лигалар билан шартномалар имзолаб, ўз таъсир доирасини кенгайтирмоқда.
























Изоҳлар 0
…