Апрел ойи учун 111,8 миллиард сўм кешбэк ҳисобланди

Солиқ қўмитаси 2026 йил апрель ойи якунлари бўйича истеъмолчиларга ҳисобланган кешбэк тўловлари статистикасини эълон қилди.
Маълумотларга кўра, республика бўйича 236,7 миллионта фискал чек асосида жами 111,8 миллиард сўм кешбэк ҳисобланган.
Ҳудудлар кесимида энг катта тўлов Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келиб, пойтахт аҳолисига 34,9 миллиард сўм кешбэк қайтарилган.
Кейинги ўринларни Фарғона вилояти 17,5 миллиард сўм, Тошкент вилояти 12,4 миллиард сўм, Самарқанд вилояти 6,6 миллиард сўм ва Хоразм вилояти 6,5 миллиард сўм кўрсаткич билан эгаллаган.
Солиқ қўмитасига кўра, харид суммасининг 1 фоизини қайтариш механизми фуқароларни чек талаб қилишга рағбатлантирмоқда.
Бу эса яширин иқтисодиёт улушини камайтириш, шунингдек, тадбиркорларнинг солиқ интизомини оширишга хизмат қилмоқда.

























Изоҳлар 0
…