Эсдалик тангалари тиражи талаб юқорилиги сабаб оширилди

Иқтисодиёт1 дақиқа ўқиш76
Эсдалик тангалари тиражи талаб юқорилиги сабаб оширилди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг тарихда илк бор FIFA Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичига йўлланма олгани муносабати билан Марказий банк махсус эсдалик тангаларини муомалага чиқаради.

Тангаларда терма жамоанинг 26 нафар футболчиси силуэти ягона «Оқ бўри» образига уйғунлаштирилган.

Марказий банкка кўра, ушбу композиция тарихий натижа жамоавий меҳнат ва бирдамлик маҳсули эканини ифодалайди.

Дастлаб чекланган тиражда 100 дона олтин ва 1 000 дона кумуш танга чиқарилиши режалаштирилган эди.

Бироқ катта қизиқиш ва келиб тушган мурожаатлар сабаб тираж қўшимча равишда ошириладиган бўлди.

Эндиликда яна 400 дона олтин ва 2 000 дона кумуш танга зарб этилади.

Жаҳон чемпионатига бағишланган эсдалик тангалари 999,9 пробадаги соф олтиндан тайёрланади.

Олтин танганинг оғирлиги 31,1 грамм бўлиши маълум қилинди.

Эсдалик тангалари савдоси бугун, 18 июндан бошланади.

Нархлар ва сотув амалга ошириладиган филиаллар рўйхати Марказий банкнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Спорт
    Деонтей Уайлдер 11 декабрь куни Кардиффда Мартин Баколега қарши рингга чиқади
  2. Спорт
    Бир киши кам бўлиб ўйнаган «Борнмут» сафарда «Сельта» устидан иродали ғалаба қозонди
  3. Спорт
    Беҳруз Каримов тўлиқ ўйнаган баҳсда «Лугано» сафарда «Яблонец»га мағлуб бўлди
  4. Спорт
    Европа Лигаси 5-тур: «Ювентус»дан йирик ғалаба, «Кристал Пэлас»дан иродали камбэк
  5. Спорт
    Афинадаги суперкамбэк: «Милан» 0:2 ҳисобида ортда қолиб, «Олимпиакос»ни таслим этди
  6. Спорт
    Жавоҳир Синдаров ва Гукеш Доммаражу учинчи партияда ҳам муроса кўчасини танлади
  7. Маданият
    Жастин Бибернинг рафиқаси Ҳейли қандай қилиб миллиардлик бизнес қурди?
  8. Спорт
    Ювентус — Омония: таркиблар ва жонли матн
  9. Маданият
    Етти ёшли қизининг онаси «Коинот гўзали» бўлди
  10. Техно
    1Password пароллар менежерига хакерлик ҳужуми уюштирилди