Хитойда янги маглев поезди прототипи 800 км/соат тезликка эришди

1 дақиқа ўқиш212
Хитойда янги маглев поезди прототипи 800 км/соат тезликка эришди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Хитойда синовдан ўтказилаётган маглев поезди прототипи қисқа масофада 800 км/соат тезликка эришди.
  • Оғирлиги 1110 килограмм бўлган аппарат бу тезликка нолдан атиги 5,3 сонияда чиқди ва синовлар Хубей провинсиясидаги бир километрлик махсус линияда ўтказилди.
  • Максимал тезликдан сўнг у қарийб 200 метр масофада силлиқ тормозланган, ҳаракат вақтида жойлашувни аниқлаш аниқлиги эса миллиметр даражасига етган.

Хитойда синовдан ўтказилаётган юқори тезликдаги магнит левитациясига асосланган поезд прототипи қисқа масофада 800 км/соат тезликни қайд этди. ixbt.com нашрининг хабар беришича, оғирлиги 1110 килограмм бўлган синов аппарати нолдан кўрсатилган тезликка атиги 5,3 сония ичида эришган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Мазкур синовлар Хубей провинциясидаги Шарқий кўл юқори тезликдаги темир йўллар лабораториясига қарашли бир километрлик махсус линияда амалга оширилди. Мутахассислар ушбу технология орқали нафақат юқори тезликка чиқиш, балки уни бошқариш имкониятларини ҳам муваффақиятли синовдан ўтказмоқдалар.

Рекорд натижалар ва техник имкониятлар

Қайд этилишича, максимал тезликка эришилгандан сўнг аппарат қарийб 200 метр масофада силлиқ тормозланишни бошлаган. Шунингдек, юқори тезликдаги ҳаракат вақтида унинг жойлашувини аниқлаш аниқлиги миллиметр даражасига етиши мутахассисларни ҳайратда қолдирди.

Ушбу ютуқ сўнгги ярим йил ичида ўрнатилган учинчи жаҳон рекорди бўлиб тарихга кирди. Жорий йилнинг июн ойида бўлиб ўтган илк оммавий синовларда тест аппарати 650 км/соат тезликни кўрсатган бўлса, июль ойида бу кўрсаткич 800 км/соатлик маррага етказилди.

Келгусидаги вазифалар

Ҳозирги босқичда гап фақат лабаратория технологияси ва махсус синов трассаси ҳақида бормоқда. Мазкур синовдан ўтаётган аппарат йўловчиларни ташишга мўлжалланмаган бўлиб, у келажакдаги транспорт тизимлари учун пойдевор вазифасини бажаради.

Мутахассисларнинг фикрича, бундай технологиялар асосида тижорий линияларни яратишдан олдин ҳали кўплаб мураккаб муҳандислик масалаларини ҳал этиш лозим. Булар қаторига хавфсизликни таъминлаш, жиҳозларнинг узоқ муддат чидамлилиги ҳамда экстремал тезликларда поездни бошқариш каби муҳим омиллар киради.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?