date
views 6 467

Alibaba раҳбарияти ходимларини акциялар нархини унутишга чақирди

Alibaba раҳбарияти ходимларини акциялар нархини унутишга чақирди

Хитойнинг Alibaba интернет компанияси бош директори Дэниел Чжан ходимларга йўллаган мактубида барчани акциялар нархи тушаётганини унутишга чақирди.
“Акциялар нархини унутайлик.

Биз вақтинчалик қийинчиликларга чалғимаслигимиз керак. Бизда келажак режалари бор ва унга кўра ҳаракат қилишимиз керак”, - дейилади мактубда.
Чжан ходимларни бутун эътиборни ишга қаратишга чақирди ва молиявий бозорда ўзгаришлар тез-тез бўлиб туришини эслатди.
24 август куни Alibaba акциялари IPO даражасидан пастга тушиб кетди. Хитой молия бозорларидаги муаммолар туфайли компания акциялари нархи 65.80 долларга тушиб кетди, бу уларнинг биржага киритилиш нархидан 2.20 долларга камроқдир.

Шу куннинг ўзидаёқ Ғарбнинг бир қатор йирик интернет компанияларида тушиш кузатилди. Facebook’нинг қимматбаҳо қоғозлари 12, Apple — 10Amazon — 6.4, Microsoft — 5.8, PayPal — 9, Twitter — 8.9 фоизга арзонлашди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Alibaba раҳбарияти ходимларини акциялар нархини унутишга чақирди