date
views 7 048

Доллар 68 рублдан ошди, нефть нархи 48 долларгача тушиб кетди

Доллар 68 рублдан ошди, нефть нархи 48 долларгача тушиб кетди

Москва биржасида 2 сентябрдаги савдолар давомида рублнинг курси аввалги савдоларда ўрнатилган курсга нисбатан 1,21 рублга ошди ва 68,06 рублни ташкил қилди. Евро курси эса 88 тийинга ошиб, 76,48 рублни ташкил қилди.

Brent навидаги нефтнинг октябрда етказиб берилиши фьючерс шартномаси баҳоси 3,8 фоизга тушиб кетиб, бир баррель учун 47,76 долларни ташкил қилди. Бундан Лондоннинг ICE биржасидаги маълумотлар дарак бермоқда.

АҚШ нефти захираларининг кутилмаганда кучли ўсиши нефть нархининг пасайишига сабаб бўлди. АҚШнинг тижорий нефть захиралари 24-28 август ичида 4,67 млн баррелга ошиб, 455,4 млн баррелни ташкил қилди. Bloomberg агентлиги томонидан сўраб чиқилган таҳлилчилар захираларнинг бор-йўғи 0,9 млн баррелга ўсишини прогноз қилгандилар.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Доллар 68 рублдан ошди, нефть нархи 48 долларгача тушиб кетди