Google компанияси Беларуснинг AIMatter номли IT-стартапини харид қилди. AIMatter видео ва суратларни қайта ишлашга мўлжалланган Fabby иловасининг ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади. Бу ҳақда «РБК»га таяниб «Кун.уз» хабар берди.
"Google дунёнинг 14 мамлакатидаги "энг яхши иловалар" рейтингида биринчи ўринни олган Fabby иловасининг ишлаб чиқарувчиси AIMatter стартапини сотиб олди", - дейилади компания хабарида.
AIMatter стартапига 2016 йилнинг ўртасида асос солинган. Унинг эгалари - Mail.ru'нинг собиқ вице-президенти Юрий Гурский ва Mail.ru'нинг «Хариталар» бизнес-бўлимининг собиқ раҳбари Юрий Мельничек.
AIMatter'нинг ҳаммуассисларидан бири Юрий Мельничек шунингдек MAPS.ME стартапи (телефон хотирасига юкланган хариталар асосида йўналишларни белгиловчи илова)нинг асосчиси ҳамдир.
"Жамоа (AIMatter) Google'га қўшилади, лекин ким айнан қаерга - изоҳ бера олмайман", - деган Мельник РБКга.
AIMatter стартапи нейрон тармоқлар асосидаги технологияни ишлаб чиққан, у реал вақт режимида мобил қурилмаларда видеолар оқимини қайта ишлаш имконини беради. Fabby фойдаланувчилар селфисини қайта ишлайди, суратдаги фонни белгилайди ва уни бошқасига алмаштириш имконини беради.
Томонлар шартнома суммасини ошкор қилишмаган, лекин Юрий Гурский Беларуснинг Tyt.by порталига шартномадан "жуда ҳам қониққани"ни таъкидлаган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
Тошкентда пулларни кўпайтириб беришини айтиб, фуқарони чув туширган трейдер ушланди
Шавкат Мирзиёев икки йирик тузилма раҳбарлари билан мулоқот ўтказди
"Ливерпуль" футболчиси жамоадошининг хотини билан “дон олишиб юргани" маълум бўлди
АҚШ марихуанани кучли гиёҳванд моддалар рўйхатидан чиқаради
Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди
Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди
Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди