Миллионлаб ўзбекистонликлар ва хорижликлар томонидан муҳокама қилинаётган валютага оид ислоҳотлар ўз натижасини бермоқда...
Аввалроқ, 6 сентябрдан бошлаб валюта биржасида ҳар куни ўтказилган сотиб олиш ва сотиш натижасида чет эл валютасига бўлган талаб ва таклифнинг жорий нисбати асосида валюта курси аниқланиши ҳақида хабар берган эдик, дейди Qalampir.uz нашри.
Бугунги биржа савдоларида АҚШ долларининг миллий валюта — сўмга нисбатан курси 14 сўмга пасайди.
Кеча, 5 сентябрь кунги савдоларда расмий курс 8110 сўм билан якунланган бўлса, бугун 18:00 ҳолатига кўра расмий курс 8096 сўмни ташкил этди.
Ушбу воқеа одамларнинг кайфиятини доимо бузадиган расмий курс ошиши хабарларига нисбатан ижобий ҳолат сифатида баҳоланмоқда.
Хорижий валютага нисбатан бозор қонуниятларининг жорий қилиниши натижаси ўлароқ курс тушиши кузатилмоқда, дея дастлабки хулоса ясаш мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас