Ҳозирги глобаллашув даврида интернет тармоғида ҳажми кундан кунга ортиб бораётган криптовалюталар билан боғлиқ операциялар халқаро ҳамжамият эътиборини кенг жалб этаётгани, шунингдек мамлакатда криптовалюталар (биткоин, эфириум, литкоин ва бошқалар) бўйича кўплаб мурожаатлар ҳамда оммавий ахборот воситаларидаги чиқишларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қуйидагиларни билдиради.
Алоҳида қайд этиш жоизки, криптовалюталардан аноним операцияларни амалга оширишда кенг фойдаланилаётганлиги оқибатида ноқонуний пул айлантириш ва фирибгарликка кенг йўл очилиб, баъзи мамлакатларда хуфиёна иқтисодиётни янада кенгайишига хизмат қилмоқда.
Шунингдек, халқаро ва давлатлараро алмашинувда криптовалюталарни тартибга солиш ва назорат қилиш имкониятларининг чегараланганлиги, жиноятчи шахс ва гуруҳлар томонидан терроризмни молиялаштириш ва бошқа жиноий хатти-ҳаракатларни амалга оширишда криптовалюталардан қулай восита сифатида фойдаланилиши хавфининг юқорилиги сабабли, дунёнинг кўпгина давлатларида уларнинг муомаласи чеклаб қўйилган.
Айниқса, расман тўлов воситаси сифатида тан олиниши натижасида криптовалюталарнинг интернет тармоқларида марказлашмаган ҳолда виртуал эмиссияси ва муомалада бўлиши давлатлар марказий банкларининг пул муомаласини назорат қилиш ва эркин монетар сиёсат юритиш имкониятларини чегаралайди.
Бундан ташқари, пулнинг барча вазифаларини бажара олмаслигини инобатга олган ҳолда, криптовалюталар анъанавий пул бирлиги бўлмасдан, реал резерв таъминотга эга бўлмаган ва қиймати тез ўзгарувчан ҳосилавий восита ҳисобланиши муносабати билан криптовалюталар қийматининг кескин пасайиб кетиши эҳтимоли мавжуд. Бу эса фуқароларда молиявий йўқотишларга олиб келиши мумкинлигини алоҳида қайд этиш зарур.
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида криптовалюталардан фойдаланган ҳолда тўлов ёки бошқа операцияларни амалга ошириш кўзда тутилмаган.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мутахассислари томонидан бугунги электрон иқтисодиётда жаҳон молиявий хизматлари соҳасидаги янгиликлар, қўлланилаётган технологияларни кузатиб, мунтазам равишда таҳлил қилиб борилмоқда.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, иқтисодиётнинг ҳозирги ривожланиш босқичида криптовалюталарни жорий этиш ва улар воситасида операцияларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ эмаслигини билдирган ҳолда, мазкур операцияларда аҳолининг иштирок этиши тавсия этилмайди, деб якун ясалган Марказий банкнинг баёнотида. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда