07:02 / 10.01.2018
6 244

Марказий банк ҳузурида янги хизмат ва иккита қўмита ташкил этилади

Марказий банк ҳузурида янги хизмат ва иккита қўмита ташкил этилади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган тегишли фармон билан Марказий банкнинг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тасдиқланди. Бу ҳақда ҳукуматдаги ахборот манбаси таяниб Kun.uz мухбири хабар беради.

Президент фармонига кўра, МБ Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш департаменти негизида асосий вазифаси банк хизматлари истъемолчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоялаш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига молиявий очиқликни ва уларнинг саводхонлик даражасини ошириш бўлиб ҳисобланган Марказий банкнинг Банк хизматлари истъемолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати ташкил этилди.

Бундан ташқари, асосий вазифалари тегишлича банк тизимининг барқарорлигини таъминлаш, омонатчилар ва кредиторлар манфаатларини ҳимоя қилиш ва Марказий банкнинг пул-кредит операцияларини ўтказиш бўйича чора-тадбирларини амалга ошириш бўлиб ҳисобланган Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкининг назорат қўмитаси ва Кредит қўмитаси ўз фаолиятини бошлайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Марказий банк ҳузурида янги хизмат ва иккита қўмита ташкил этилади