20:27 / 08.02.2018
6 153

Россиядаги муҳожирлар 12 йил ичида Ўзбекистонга қанча пул ўтказишган?

Россиядаги муҳожирлар 12 йил ичида Ўзбекистонга қанча пул ўтказишган?
Россия — Ўзбекистон меҳнат муҳожирлари энг кўп бўлган мамлакат. Ва фақат Россия банки кредит ташкилотлари ва пул ўтказиш тизимлари орқали Ўзбекистонга ўтказилган маблағлар ҳақидаги ҳисоботларни эълон қилади.

Графикда 2006 йил январидан 2017 йил октябрига қадар Россиядан Ўзбекистонга ўтказилган пул миқдори йиллар кесимида кўрсатилган. Россиядаги ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг сони кўпайгани сайин, Ўзбекистонга ўтказилган пул миқдори ҳам йилдан йилга ошиб борган (хусусан, 2009 йилги 2,05 миллиард доллардан 2013 йилда 6,6 миллиард долларгача). Бироқ, графикдаги иккита шўнғиш эътиборга молик — биринчиси 2008 йилги жаҳон молиявий инқирозидан кейин, иккинчиси эса Россиядаги 2014 йилги иқтисодий инқироздан сўнг кузатилган. Ҳар икки инқироз, айниқса, иккинчиси Россиядаги иқтисодий ўсиш суръатларини пасайтирган, бу ва инқироз билан бир вақтда кузатилган шиддатли инфляция оқибатда меҳнат муҳожирларининг даромадлари каррасига қисқарган ва Ўзбекистонга юборилаётган валюта миқдори ҳам сезиларли камайган.

Қуйидаги жадвал юқоридаги графикни тўлдирувчи бир маълумот — унда пул ўтказиш тизимлари орқали амалга оширилган пул ўтказмаларини ҳам ўз ичига олган трансчегаравий ўтказмалар ҳажми, шунингдек, йиллар бўйича ўртача бир ўтказма миқдори кўрсатилган. Эътиборли томони, 2015 йилгача трансчегаравий ўтказмалар таркибида пул ўтказмаларидан бошқа турдаги ўтказмалар миқдори 100 миллион долларга ё етган, ё етмаган, бироқ 2015 йилдан бошлаб пул ўтказмаларидан бошқа турдаги ўтказмалар ҳажми 680 миллион доллардан кам бўлмаяпти.
  • Трансчегаравий ўтказмалар — Россия резиденти ва норезиденти ҳисобланган жисмоний шахслар томонидан кредит ташкилотларида ҳисобрақам очиш ёки очмасдан амалга оширилган, шунингдек, пул ўтказиш тизимлари орқали амалга оширилган нақдсиз пул кўринишидаги ўтказмалари.
  • Пул ўтказмалари — бунда қуйидаги тизимлар орқали ўтказилган ўтказмалар ҳисобга олинган: Anelik, BLIZKO, Contact, InterExpress, Western Union, «Золотая Корона», «Сбербанк» («Колибри»), «Лидер» халқаро пул ўтказмалари, «Юнистрим», шунингдек, Россия почтаси тақдим этган ахборот.
  • Ўртача — ўртача бир ўтказма миқдори.[/quote]


Шундай қилиб, 2006 йил январидан 2017 йил октябрига қадар — тўлиқсиз 12 йил ичида Россиядан Ўзбекистонга қарийб 37 миллиард долларлик трансчегаравий ўтказмалар амалга оширилган, бунинг салкам 35 миллиард долларини пул ўтказиш тизимлари орқали амалга оширилган пул ўтказмалари ташкил этади. Бу пуллар меҳнат муҳожирлари томонидан уларнинг Ўзбекистонда қолган оилаларига жўнатилган, деса ҳам бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Россиядаги муҳожирлар 12 йил ичида Ўзбекистонга қанча пул ўтказишган?