15:57 / 03.05.2018
4 572

Марказий банк иқтисодиётдаги долларизация даражасини пасайтириш ишларини бошлади

Марказий банк иқтисодиётдаги долларизация даражасини пасайтириш ишларини бошлади
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви тижорат банкларининг Марказий банкда депозитга ўтказиладиган мажбурий резервлари бўйича такомиллаштирилган тартибни ва янги нормативларни жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Марказий банк расмий сайтида хабар берилди.

Бугунги кундаги мажбурий резервлар бўйича талаб ва меъёрлар пул-кредит сиёсати инструментларидан самарали фойдаланишга оид мақсад ва вазифаларга тўлақонли мос келмасдан, тижорат банкларининг узоқ муддатли ресурс базасини кенгайтириш, миллий валютадаги депозитлар жозибадорлигини ошириш ҳамда иқтисодиётдаги долларизация даражасини пасайтириш учун етарли шароит яратиб бера олмаяпти. Шундан келиб чиқиб, илғор халқаро тажрибани ўрганиш асосида, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида депозитга мажбурий резервларни ўтказиш тартиби ва нормативлари қайта кўриб чиқилди, дейилади хабарда.

Унга кўра, 2018 йилнинг 1 июнидан бошлаб, тижорат банкларининг Марказий банкка мажбурий резервларни ўтказиш тартиби ва нормативларига қуйидагича ўзгартиришлар киритилди:

- тижорат банклари томонидан мажбурий резервларнинг шакллантирилиши, жалб қилинган мажбурият ва депозитлар валютасидан келиб чиқиб, мос равишда миллий ва хорижий валютада амалга оширилиши белгиланди;

- мажбурий резервга тортиладиган базага жисмоний шахслар депозитлари ҳам киритилди;

- мажбурий резервлар миқдорига нисбатан 0,1 ўртачалаш коэффициенти ўрнатилди.

Айни вақтда, депозитларнинг муддатлари бўйича мажбурий резерв нормативлари қайта кўриб чиқилди. Бунда муддатлари 1 йилдан 2 йилгача ва 2 йилдан юқори бўлган депозитлар ҳамда бошқа мажбуриятлар учун уларнинг валюта турига қараб қуйидаги табақалаштирилган нормативлар ўрнатилди:

Ушбу ўзгартиришлар тижорат банкларининг узоқ муддатли ресурс базасини шакллантириш ва кенгайтириш борасидаги фаолиятини рағбатлантириш, миллий валютадаги депозитлар жозибадорлигини ошириш ва банк тизимидаги долларизация даражасини пасайтиришга хизмат қилади.

Ўрта муддатли истиқболда, пул-кредит сиёсати бошқа инструментларининг ривожлантирилиши ва уларнинг таъсир каналларининг кучайиб бориши билан юридик шахслар депозитлари бўйича мажбурий резерв нормативларини босқичма-босқич пасайтириш орқали жисмоний ва юридик шахслар депозитлари бўйича мажбурий резерв нормативлари бир хил даражага келтирилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Марказий банк иқтисодиётдаги долларизация даражасини пасайтириш ишларини бошлади