Ўзбекистон халқаро облигациялар бозорида илк бор 1 миллиард АҚШ доллар қийматидаги бондларга эга бўлишдан умидвор. Шунга қарамай, якуний қарор президент томонидан қабул қилинади.
Жорий йилнинг февраль ойида Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Жамшид Қўчқоров мамлакат 2018 йилда суверен кредит рейтингини қўлга киритган шароитда биринчи марта 200-300 миллион доллар миқдорида евробондлар жойлаштириши ҳақида маълумот берганди. Кейинчалик, бу рақам аслида 1 миллиард АҚШ доллари атрофида бўлиши кутилаётгани айтилганди.
Хабар қилинишича, рейтингни олиш учун «Йўл харитаси»ни Citigroup (АҚШ) тайёрлайди. У билан тегишли меморандум аллақачон имзоланган. Унга кўра, Citibank молиявий консультант сифатида иш бошлаши мумкин.
Ўзбекистоннинг халқаро облигациялар бозорида ўз ўрнига эга бўлиши, маҳаллий ишлаб чиқариш секторларига, шунингдек, банк-молия ташкилотларига паст фоиздаги хорижий сармояларни олиб кириш имкониятини оширади. Мамлакатнинг суверен рейтингга эга бўлмаслиги унинг субъектларининг - эмитентлар, хусусан, банклар ва суғурта ташкилотларининг юқорироқ молиявий рейтингга даъво қилишини қийинлаштиради. Мамлакат томонидан бондлар чиқарилиши суверен рейтинг олишдаги дастлабки зарурий қадамлардан биридир.
Ўзбекистон ҳукумати вакилининг фикрига кўра, Raiffeissen Bank International AG жорий йилда бондларни етказиб берувчи молия ташкилоти сифатида намоён бўлади. Шундай қилиб, Ўзбекистон Марказий Осиёда Қозоғистон ва Тожикистондан сўнг, евробондларни жойлаштирувчи учинчи давлат бўлиши кутилмоқда. Айнан Тожикистон Республикаси ҳам ўтган йили сентябрь ойида 500 миллион АҚШ долларига тенг евробондларни Raiffeissen кўмагида муомалага киритганди.
Маълумот учун, ўтган икки йил давомида Ўзбекистон иқтисодиётида статистика рақамларининг тушиши кузатилди. Аммо, бу валюта "қора бозор"ига барҳам бериш, валюта либераллашуви, ЯИМ ўсиш суръатлари ва макроиқтисодий кўрсаткичлар ҳақида реал рақамларни тақдим этиш билан ифодаланади.
Ўйлаймизки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бошлаган иқтисодий-ижтимоий ислоҳотлар тадрижий ўз ҳосиласини бериб боради, Ўзбекистоннинг халқаро облигациялар бозорида ўз ўрнига эга бўлишида муҳим, энг асосийси ўз вақтида қарорлар қабул қилинади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди