date

Bitcoin нархи 77 минг доллардан пастда қолмоқда

Bitcoin нархи 77 минг доллардан пастда қолмоқда

Bitcoin (БТК) сешанба куни АҚШ облигациялари даромадлилиги сўнгги 20 йилдаги энг юқори кўрсаткичларга яқинлашгани сабабли ойлик энг паст даражалар атрофида консолидацияни давом эттирди. ТрадингВиев маълумотларига кўра, Валл Стреэт савдолари бошланишида БТК/УСД жуфтлиги 77 000 доллар чегарасидан пастда қолди. Бу ҳақда Cointelegraph.com хабар беради.

Макроиқтисодий босим АҚШ облигациялар бозорига қаратилган бўлиб, 30 йиллик облигациялар даромадлилиги 2007-йил июльидан бери энг юқори чўққига чиқди. Бу ҳолат акциялар, шунингдек, олтин ва кумуш нархларига салбий таъсир кўрсатди. Хусусан, олтин (ХАУ/УСД) нархи 4 500 доллардан пастга тушиб, март ойи охиридан бери энг паст даражани қайд этди.

Сахобанк хомашё стратегияси раҳбари Оле С. Ҳансеннинг таъкидлашича, облигациялар бозоридаги ўзгаришлар энергия инфляцияси ва бюджет тақчиллиги хавотирлари фонида инвесторларнинг юқорироқ компенсация талаб қилаётганини англатади. Унинг сўзларига кўра, бозор реакцияси нефт нархи, инфляция кутилмалари ва марказий банкларнинг фоиз ставкаси бўйича қарорларига боғлиқ бўлиб қолмоқда.

АҚШ президенти Доналд Трумпнинг Эронга зарбаларни бекор қилгани ҳақидаги хабарлар ҳам бозорларга сезиларли енгиллик олиб келмади. Крипто-таҳлилчи Майкл ван де Поппе эса юқори облигация даромадлилиги ва қиммат нефт нархлари Bitcoin учун икки томонлама босим вазифасини ўтаётганидан огоҳлантирди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Bitcoin нархи 77 минг доллардан пастда қолмоқда