00:09 / 23.05.2018
5 019

Ўзбекистонда Давлат харидлари портали ишга тушди

Ўзбекистонда Давлат харидлари портали ишга тушди
Давлат харидлари бўйича ягона ахборот портали xarid.uz интернет манзилида расман ишга туширилди. Эндиликда порталда давлат харидлари бўйича барча эълонлар ва уларнинг натижалари жойлаштирилади ҳамда давлат харидлари электрон дўкон ва бошланғич нархни пасайтиришга қаратилган электрон аукцион шаклларида ўтказилади. Бу ҳақда Xs.uz хабар тарқатди.

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида” қонунига мувофиқ давлат харидлари соҳасида ваколатли орган – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви агентлиги “Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси” АЖни давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталининг оператори сифатида белгилади.

Электрон давлат харидлари бўйича барча битимлар электрон рақамли имзо (ЭРИ) орқали тузилади. Шунингдек, “XARID” электрон тизимига биржанинг Ҳисоб-китоб клиринг палатасига (ҲКП) гаров маблағларини киритиш орқали битимлар ижросини кафолатлаш амалиёти киритилган.

Биржада электрон давлат харидлари масалалари юзасидан (+998 71) 213-33-30 ёки 11-62 телефон рақамлари бўйича Call-марказ хизмати фаолият юритмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда Давлат харидлари портали ишга тушди