14:27 / 29.05.2018
5 675

Марказий банк: нарх-наво пасайди, миллий валюта қадри ошди

Марказий банк: нарх-наво пасайди, миллий валюта қадри ошди
Республика истеъмол бозорларидаги нархлар ўзгаришини аниқлаш бўйича Марказий банк томонидан мунтазам равишда олиб борилаётган ўрганишлар натижалари май ойининг дастлабки тўрт ҳафтасида танланган товар ва хизматлар гуруҳи бўйича ўртача нархлар 0,6 фоизга пасайганини кўрсатди. Бунда озиқ-овқат товарлари 1,1 фоизга ва ноозиқ-овқат товарлари 0,9 фоизга арзонлашган бўлса, хизматлар 1 фоизга қимматлашди. Бу ҳақда Марказий банк ахборот хизмати хабар берди.

Нархларнинг ўзгариши асосан миллий валюта қадрининг ошиши, ташқи савдо шароитларининг ва рақобат муҳитининг яхшиланиши, истеъмол бозорига сабзавотлар янги ҳосилининг кириб келиши каби омиллар таъсирида шаклланди. Шунингдек, аҳоли ва корхоналарнинг инфляцион кутилмаларининг пасайиши ҳам нархлар тушишига таъсир этувчи омилларидан бўлди.

Кузатиш даврида озиқ-овқат маҳсулотларининг умумий ўртача нархларида пасайиш кузатилган бўлса-да, алоҳида маҳсулот нархлари ўзгариши турли йўналиш касб этди. Хусусан, помидор, бодринг ва картошка янги ҳосилининг бозорларга кўп миқдорда кириб келиши, ушбу сабзавотлар нархларининг мос равишда 63,8, 30,2 ва 27,6 фоизга арзонлашишига сабаб бўлди. Шунингдек, сариёғ нархи 2,4 фоизга ва парранда гўшти нархи 1,3 фоизга пасайди.

Эслатма
Қайд этиш лозимки, юқорида келтирилган истеъмол товар ва хизматлар нархларининг ўзгариш динамикаси иқтисодиётдаги инфляцион жараёнларни таҳлил қилиш мақсадида Марказий банк томонидан олиб бориладиган кузатувларга асосан ҳисобланган. Республика бўйича истеъмол нархлари индекси Давлат статистика қўмитаси томонидан ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Марказий банк: нарх-наво пасайди, миллий валюта қадри ошди