date
views 4 243

Биржада доллар 7900 сўмга яқинлашди, евро кескин равишда 9795 сўмгача кўтарилди

Биржада доллар 7900 сўмга яқинлашди, евро кескин равишда 9795 сўмгача кўтарилди
Ўзбекистонда доллар курси 5 сентябрда эркинлаштириш бошлангандан бери энг паст даражада савдо қилинмоқда – 7912 сўм. Бундан Ўзбекистон Республикаси валюта биржасининг маълумотлари дарак беряпти.

Сўм 2018 йил февралидан бошлаб фаол мустаҳкамланиб борди – бунга қадар у бир долларга 8190 сўмгача арзонлашиб кетганди. Апрель ойи охирларидаги бироз пасайишдан сўнг валюта яна мустаҳкамланиб борди ва ҳозирда 7900 сўмга яқинлашди.

Евро билан вазият эса бироз бошқача, у шу ҳафта нархда кескин ўсди ва 9765 сўмгача чиқди. Масалан, май ойи охирларида у 9395 сўмдан савдо қилинган. Евронинг ўсишига июнь ойидан бошлаб валюта долларга нисбатан қимматлашиб боргани ҳам алоқадор бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда доллар курси 7 950 сўмдан, евро - 9 300 сўмдан пастга тушиб кетганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Биржада доллар 7900 сўмга яқинлашди, евро кескин равишда 9795 сўмгача кўтарилди