
Молия вазирлиги ва ДСҚнинг қарори билан солиқ ҳисоботининг шаклларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, деб ёзмоқда Norma.
Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китоби 7 ва 8-устунлар билан тўлдирилди. Уларда умумбелгиланган (8%) ва имтиёзли ставкалар бўйича ҳисобланган фуқароларнинг суғурта бадаллари алоҳида-алоҳида акс эттирилади.
Эслатиб ўтамиз, 1.01.2028 йилгача Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича «Mirzo Ulugbek Innovation Center» инновация маркази резидентлари билан тузилган меҳнат шартномалари бўйича жисмоний шахслар томонидан 2028 йил 1 январгача олинган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга суғурта бадалларининг имтиёзли ставкаси (4,5%) қўлланилади (30.06.2017 йилдаги ПФ-5099-сон Фармоннинг 8-банди).
4 ва 4а-иловалар бирлаштирилди. Унда ҳар бир жисмоний шахс кесимида ҳисобланган фуқароларнинг ойлик суғурта бадаллари суммалари тўғрисида маълумотлар акс эттирилади. Шу муносабат билан 4а-илова ўз кучини йўқотди.
Ҳужжат 20.08.2018 йилдан кучга кирди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар