
Марказий банк маълумотига кўра, Ўзбекистонда доллар ва евро курслари яна ўсди.
Ўтган ҳафта давомида доллар 15,7 сўмга қимматлади ва ҳозирда унинг нархи 7842,93 сўмни ташкил этади. Евро курси 0,99 сўмга кўтарилди ва 9097,01 сўмга тенг бўлди.
Россия рубли бироз арзонлашди (0,29 сўмга) ва 116,17 сўмни ташкил этди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада ҳам Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўсганди.
Кейинги бир неча ой давомида пасайиб келган доллар курси тўрт ҳафтадан бери ўсиб келмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг