07:02 / 13.09.2018
5 126

Минск трактор заводи Тошкентда 15 млн долларлик шартномалар имзолади

Минск трактор заводи Тошкентда 15 млн долларлик шартномалар имзолади
Минск трактор заводи Тошкентдаги Беларусь-Ўзбекистон ишбилармонлик ва минтақавий ҳамкорлик бизнес-форумида 15 миллион долларлик шартномалар имзолади. Бу ҳақда корхона бош директори Фёдор Домотенко журналистларга хабар берди, деб ёзмоқда Кун нашри.

«2019 йилга шартномалар 15 млн доллардан кам бўлмаган ҳажмда имзоланди. Бу ҳам тайёр маҳсулот, ҳам машиналар тўплами, ҳам эҳтиёт қисмлари», - деди Фёдор Домотенко.

Унинг сўзларига кўра, Минск трактор заводи вакиллари бизнес-форумда ўзбекистонлик шериклар билан гусеницали техника ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масаласини ҳам муҳокама қиладилар.

Жорий йилнинг биринчи ярмида завод Ўзбекистонга 1,4 миллион долларлик маҳсулот етказиб берди. Бизнес-форум давомида 2,5 миллион долларлик шартномалар имзоланиши режалаштирилган - 2018 йилда 50та техника етказиб берилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Минск трактор заводи Тошкентда 15 млн долларлик шартномалар имзолади