21:44 / 02.10.2018
5 796

Ўзбекистонда доллар курси яна кескин кўтарилди

Ўзбекистонда доллар курси яна кескин кўтарилди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2018 йил 3 октябрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 100,38 сўмга қимматлашган ва 1 доллар 8179,66 сўмга етган.

1 евро 23,58 сўмга арзонлашиб, 9468,77 сўмни ташкил қилди.

1 Россия рубли 4,38 сўмга қимматлашди ва 1 рубль 125,84 сўмга етди.

Эслатиб ўтамиз, кейинги бир неча ой давомида пасайиб келган доллар курси сентябрь ойидан яна ўса бошлади. Бир неча ҳафта аввал курс кескин қимматлашган, курс 176,83 сўмга ўсиб, 1 доллар 8039 сўмга етганди. 

Маълумот учун, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда доллар курси яна кескин кўтарилди