16:20 / 14.11.2018
4 111

Нефть нархлари «қулади»

Нефть нархлари «қулади»
Сешанба куни нефть нархлари бозордаги кайфиятнинг кескин ўзгариши фонида 7%га тушиб кетди. Бир ой олдин трейдерлар бир баррель нефть нархи 100 долларга қайтишини тахмин қилишганди, энди эса гап нефтга қайта таклиф ҳақида кетмоқда - нархлар 55-65 долларгача тушиб кетди.

Сешанба, 13 ноябрь куни, Brent нефти учун январь фьючерслари 4,65 долларга (-6.6%) арзонлашди ва бир баррелга 65,47 долларлик кўрсаткичда ёпилди, Американинг WTI нефтига декабрь фьючерслари 4,24 долларга тушиб кетди (-7,1%) - бир баррель учун 55,69 долларгача.

Халқаро эталон бўлган Brent нефти октябрь ойи бошидан бери (86,29 доллар) максимумдан қарийб 25 фоизга «қулади» ва агар савдолар ёпилишидаги нархларга қаралса, расман «айиқ» циклига кирди (bear market - яқиндаги чўққига нисбатан 20 фоизга тушиш).

WTI кетма-кет 12-савдо сессияси давомида арзонлашди - 1983 йилдан бери бутун савдолар тарихидаги қулаш давомийлиги бўйича рекорд. Америка нефти ҳам «айиқ» босқичида.

Бир ой олдин бозорда нефть котировкалари бир баррель учун 100 долларга қайтиши ҳақида гапиришганди - бундай сценарий Эронга қарши такрорий қаттиқ санкциялар арафасида кўрилди.

Нефть нархининг қулаши ОПЕК ҳисоботи эълон қилинганидан сўнг юз берди, унда ташкилот 2018 ва 2019 йилларга нефть қазиб олиш бўйича прогнозни кўтарди, шунингдек, сентябрь билан солиштирганда октябрда қазиб олиш ҳажмининг ошиши билдирилди. Бозор ўйинчилари таклифнинг кўплигига реакция билдиришди ҳамда баррель нархи пастга тушиб кетди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Нефть нархлари «қулади»