17:38 / 16.11.2018
3 789

Доллар курси 8300 сўмга яқинлашмоқда, кейинги ҳафтада яна 6 сўмга ошади

Доллар курси 8300 сўмга яқинлашмоқда, кейинги ҳафтада яна 6 сўмга ошади
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кейинги душанбадан 8277,5 сўмни ташкил этиши кутилмоқда. Ўтган ҳафтага нисбатан курс 6 сўмга ошади. Бу ҳақда валюта биржасидаги ҳафталик савдо якунлари далолат беради.

Жорий ҳафта давомида валюта биржасида доллар курси 11 сўмга ошди. Доллар савдосининг умумий ҳажми эса $400 миллионни ташкил қилди.

Охирги 3 ойда долларнинг расмий курси қарийб 500 сўмга ошган. 7 августда АҚШ доллари курсининг жорий йилдаги энг паст курси – 7783 сўмда ўрнатилган эди. Марказий банкнинг ҳабар беришича, доллар курси Ўзбекистонда асосан ташқи омиллар сабабли ошмоқда. Хусусан, Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкорлари бўлган Хитой, Россия, Қозоғистон ва Туркияда доллар курси йил давомида анча ошган.

Долларнинг расмий курси унинг биржа курсидан фарқ қилади. Расмий курс Марказий банк томонидан ҳафтасига бир марта эълон қилинади. Биржа курси эса кун якунида биржа савдосидаги талаб ва таклифга асосланиб аниқланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Доллар курси 8300 сўмга яқинлашмоқда, кейинги ҳафтада яна 6 сўмга ошади