18:26 / 18.11.2018
4 509

Ўзбекистонда солиқлар ва мажбурий тўловлар тури 19 тадан 15 тагача камаяди

Ўзбекистонда солиқлар ва мажбурий тўловлар тури 19 тадан 15 тагача камаяди
Ўзбекистонда солиқлар ва мажбурий тўловларнинг тури 19 тадан 15 тагача камаяди. Бу ҳақда 17 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йилги Давлат бюджети муҳокамасига бағишлаб ўтказилган мажлисида айтилган.

2019 йилги солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари Шавкат Мирзиёевнинг "Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида"ги фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Унга кўра, барча фуқаролар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ягона ставкасини 12 фоиз миқдорида жорий этиш, шундан 0,1 фоизини шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисоб варақларига йўналтириш, юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкасини 14 фоиздан 12 фоизгача, тижорат банклари учун 22 фоиздан 20 фоизгача пасайтириш, фуқароларнинг меҳнат ҳақи тарзидаги даромадларидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ушлаб қолинадиган суғурта бадалларини бекор қилиш назарда тутилмоқда.

Умуман олганда, таклиф этилаётган чора-тадбирлар амалга оширилиши ҳисобига солиқлар ва мажбурий тўловларнинг камайиши режалаштирилган.

2019 йилга мўлжалланган Бюджет сиёсати пухта ўйланган фискал сиёсатни амалга оширишга, иқтисодий кўрсаткичларнинг мутаносиб ўсишига ва мамлакат молиявий тизимининг барқарорлигини таъминлашга қаратилган. Унда давлат бюджети даромадларининг тушуми 102,6 трлн сўм ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 24,2 фоиз даражасида бўлиши прогноз қилинмоқда. Яъни давлат бюджетидаги тушумлар 2018 йил кўрсаткичига нисбатан 37,8 фоиз ўсиши режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари, 2019 йилда Давлат бюджетининг харажатлари 107,1 трлн сўмни ташкил этади. Бу ўтган йилдагига нисбатан 1,4 баравар кўп бўлиб, бунда давлат бюджетининг харажатлари асосан ижтимоий соҳаларга йўналтирилади. Жумладан, ижтимоий соҳа харажатлари 57,8 трлн сўмни ёки умумий харажатларга нисбатан 54,0 фоизни ташкил этади. Бунда ушбу харажатларнинг ўсиши аввалги йилга нисбатан 34,4 фоиз кўпайиши кутилмоқда.

Мактабгача таълим муассасаларини молиялаштиришга 4,0 трлн сўм, умумий таълимга 17,1 трлн сўм йўналтирилади, кадрлар тайёрлашга ажратиладиган маблағлар 3,8 трлн сўмни ташкил этади.

Соғлиқни сақлашни молиялаштиришга эса,12,1 трлн сўм йўналтирилади ёки аввалги йилга нисбатан 30,5 фоиз ўсиш билан умумий харажатларга нисбатан 11,3 фоизни ташкил этади.

"Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" давлат дастурларини амалга ошириш учун барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан 6,3 трлн сўм йўналтирилади, бу эса, 478 та аҳоли пунктида турмуш шароитлари яхшиланишини таъминлайди.

Давлат дастурларини амалга ошириш доирасида 2019 йилда 372 та объектда ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимини реконструкция қилиш ҳамда модернизациялаш, 1 916,1 км узунликдаги сув ўтказиш тармоғини қуриш ва реконструкция қилиш назарда тутилмоқда. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида марказлашган сув таъминотини қамраб олиш 2019 йилда 77,0 фоизга етиши кўзда тутилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда солиқлар ва мажбурий тўловлар тури 19 тадан 15 тагача камаяди