Барча истеъмолчилар 2021 йил якунигача автоматлаштирилган тизимга тўлиқ уланади

  • 2-12-2018, 08:58
  • 650
  • Иқтисодиёт
  • Барча истеъмолчилар 2021 йил якунигача автоматлаштирилган тизимга тўлиқ уланади
    Президентимиз томонидан 2018 йил 23 октябрда имзоланган “Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан 7 миллиондан ортиқ истеъмолчиларнинг барчаси электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига уланади.

    Бу ҳақда “Ўзбекэнерго” АЖ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

    “2021 йил якунига қадар электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими қамровини абонентлар умумий сонининг 100 фоизигача етказилиши белгиланган.

    Автоматлаштирилган тизим истеъмолчи билан таъминотчи ўртасида аниқ ҳисоб-китоб йўлга қўйиш орқали ишлайди. Яъни, истеъмолчи ўзининг ҳисоби (баланси) ҳолати бўйича доимий хабардор этиб борилади. Борди-ю, қарздорлиги мавжуд истеъмолчи бўлса, унда у тизимдан ўчирилади. Тўловни вақтида амалга оширадиган истеъмолчиларга эса узлуксиз ҳамда сифатли электр энергияси етказиб берилиши тўлиқ таъминланади. Бундан ташқари, истеъмолчиларга етказиб берилаётган электр энергияси учун табақалаштирилган тариф бўйича ҳисоб-китоб қилиш имконияти ҳам юзага келади”, дейилади хабарда.

    » » Барча истеъмолчилар 2021 йил якунигача автоматлаштирилган тизимга тўлиқ уланади