
Буюк Британия Қироллик зарбхонаси ўз тарихида илк бор миллий пул тизими учун 100 фунт-стерлинг қийматидаги тангаларни зарб этишни бошлади. Бу ҳақда “ТАСС”га асосланиб “kun.uz” хабар бермоқда.
“Олд томонида қиролича Елизавета Иккинчининг қиёфаси, орқа томонида эса Биг-Бен минораси акс этган бу тангалар 2015 йилнинг биринчи кунидан бошлаб муомалага чиқарилади”, – деб ахборот берди зарбхона вакили.
Вестминстер саройи мажмуасига кирувчи қўнғироқли соатга эга бўлган Биг-Бен минораси 2012 йили парламент томонидан қабул қилинган қонунга кўра қиролича шарафига “Елизавета минораси” деб аталди.
Шу тариқа таркибида 2 унция кумуш сақловчи бу янги танга “Елизавета юзталиги” деган норасмий ном олди. Бундай тангалардан жами 50 минг дона босилади.
Ҳозирда Буюк Британияда муомалада бўлган энг катта қийматга эга пул бирлиги 50 фунт-стерлингли банкнота ҳисобланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар