20:30 / 09.12.2018
4 835

Ўзбекистонда доллар курси ошишдан тўхтади

Ўзбекистонда доллар курси ошишдан тўхтади
АҚШ долларининг расмий курси 125 кунда биринчи бор ўсишдан тўхтаб, 2,2 сўмга пасаймоқда, деб ёзади Turon24. Прогнозга кўра, душанба (10 декабрь)дан доллар курси 8312,6 сўмга тенг бўлади. Бу ҳақда валюта биржасида савдо якунлари далолат беради.

Ўзбекистонда доллар курси охирги 18 ҳафта давомида муттасил ошиб келган эди. Жорий йилнинг 7 августида долларнинг энг паст курси – 7783 сўм даражасида қайд этилган бўлса, 4 ой давомида доллар 531 сўмга қимматлашиб, ўтган ҳафтада унинг курси 8314 сўмга етган.

Марказий банк сентябрда доллар курсининг ошиб кетиши сабабини тушунтирган эди. Унга кўра, Ўзбекистонда АҚШ доллари курсининг ошиши мамлакатнинг энг йирик савдо ҳамкорлари – Россия, Қозоғистон, Хитой ва Туркияда рўй бераётган девальвациянинг оқибатида рўй берди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда доллар курси ошишдан тўхтади