
Ўзбекистон Республикасининг суверен рейтинги халқаро Standard & Poors компанияси томонидан эълон қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий банки матбуот хизмати хабар бермоқда.
Унга кўра, Ўзбекистоннинг миллий ва хорижий валютадаги узоқ муддатли дефолт рейтинги "BB-" ва қисқа муддатли дефолт рейтинги - "B" (барқарор) деб баҳоланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Fitch Ratings Ўзбекистоннинг биринчи суверен рейтингини эълон қилганди.
Fitch Ratings Ўзбекистонга хорижий ва миллий валютада «BB-» даражасида узоқ муддатли рейтинглар берди. Прогноз - барқарор.
«Ўзбекистоннинг рейтинглари юқори хомашё қарамлиги, юқори инфляция ҳамда аҳоли жон бошига паст ЯИМ фонида ишончли суверен мувозанат, давлат қарзининг пастлиги ва ўсиш суръатларининг тезлиги билан ажралиб туради», - дейилади хабарда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар