date
views 4 304

Ўзбекистонда доллар курси икки ҳафталик ўсишдан сўнг яна пасаяди

Ўзбекистонда доллар курси икки ҳафталик ўсишдан сўнг яна пасаяди
Душанба куни Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 3 сўмга камаяди ва 8336,25 сўм бўлади. Бу валюта биржасидаги ҳафталик савдолардан келиб чиқмоқда.

Айтиб ўтиш жоизки, бу ҳафта биржада долларга талаб кескин ошди. Агар ўтган хафтада валюта савдосининг умумий ҳажми 427,5 млн АҚШ долларини ташкил қилган бўлса, сўнгги ҳафтадаги сотувлар ҳажми 619,6 млн АҚШ долларини ташкил қилди.

Савдо ҳафтасининг биринчи куни 8327 сўмлик курс билан якунланди. Бир ҳафта давомида долларнинг биржа курси 16 сўмга ошди. Долларнинг расмий курси декабрь ойининг ўзида иккинчи бор тушмоқда. Олдинги пасайиш 2,2 сўмга тенг бўлган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда доллар курси икки ҳафталик ўсишдан сўнг яна пасаяди
-->