date
views 5 067

Бельгияликлар Ўзбекистонда шакар заводи қуради

Бельгияликлар Ўзбекистонда шакар заводи қуради
Бельгиянинг машҳур DSEC компанияси Ўзбекистонда шакар заводини қуриб бериши режалаштирилмоқда.

Бу ҳақда мамлакатимизнинг Бельгиядаги элчиси Д.Ҳакимов Брюсселда DSEC раҳбарияти билан учрашуви чоғида тўхталиб ўтилди, деб ёзмоқда "Ҳалқ сўзи" нашри.

“Дунё” агентлиги хабарига кўра, мулоқотда Ўзбекистонда шакар ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича умумий қиймати 110 млн. евролик лойиҳани амалга ошириш истиқболлари кўриб чиқилган. Шундан 25 млн. евросини Ўзбекистон тарафи ажратса, қолганини потенциал инвесторлар йўналтиради. Ушбу лойиҳанинг рўёбга чиқарилиши Ўзбекистонда ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш ва иш ўринлари яратиш имконини беради.

Умуман олганда, айни пайтда юртимизда озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бераётган корхоналар сони 10 мингдан ортади. Жорий йилда ушбу тармоқда 55,4 млн. евролик сармояни ўзлаштириш режалаштирилган.

Маълумот учун, DSEC шакар, истеъмол ёғи, биоёқилғи ва биохимикатлар ишлаб чиқариш заводларини лойиҳалаш ва қуриш бўйича Европадаги етакчи компаниялардан бири саналади. Унга 1989 йилда асос солинган бўлиб, йиллик обороти 200 млн. еврони ташкил этади. Ушбу компания шу пайтгача дунёнинг 30дан ортиқ давлатида 50 та лойиҳани муваффақиятли амалга оширган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Бельгияликлар Ўзбекистонда шакар заводи қуради