Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев нефть-газ ва кимё саноатини янада ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш вақтида «Газпромбанк»нинг 300 миллион долларлик кредитини жалб қилиш бўйича топшириқ берди.
«Энергетика ва Молия вазирликларига «Шўртан газ-кимё мажмуасининг тозаланган метани негизида синтетик суюқ ёқилғи (GTL) ишлаб чиқаришни ташкил этиш» лойиҳаси бўйича 2,3 миллиард долларлик хорижий кредитларнинг молиялаштириш шартларини белгилаш, «Шўртан газ-кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш» лойиҳаси бўйича «Газпромбанк»нинг 300 миллион долларлик кредитини жалб қилиш вазифаси юклатилди», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.
Қайд этиш керакки, шу йилнинг январида «Ўзбекнефтгаз» ва «Газпромбанк» вакиллари ўртасида учрашув ўтказилган, Ўзбекистон томони ушбу компанияни илк евробондларни чиқаришда глобал мувофиқлаштирувчилардан бири сифатида танлаганди.
Февраль ойида эса Ўзбекистон Республикаси томонидан JP Morgan – глобал координатор ҳамда қўшма букраннер, Citi ва Газпромбанк – қўшма лид-менежер ва букраннерлар этиб тайинлангани маълум бўлди.
«Газпромбанк» ҳозирча бу маълумот юзасидан изоҳ бермади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари