22:26 / 15.05.2019
2 905

Mastercард тармоғида «HUMO International» тўлов карталари қабул қилинади

Mastercард тармоғида «HUMO International» тўлов карталари қабул қилинади
Фото: Марказий банк матбуот хизмати
Миллий банклараро процессинг маркази (МБПМ) ва Mastercард халқаро тўлов тизими ўртасида меморандум имзоланди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати маълум қилди.

Меморандум имзоланиши Mastercард тармоғида «HUMO International» тўлов карталари қабул қилинишини назарда тутади.

Ҳамкорликнинг биринчи йўналиши — «HUMO International» тўлов картаси чиқариш ва уларни Mastercард халқаро тармоғида тўлаш учун қабул қилишни таъминлаш. Меморандум имзоланиши натижасида «HUMO International» тўлов карталари дунёнинг 70 миллиондан ортиқ савдо нуқтасида қабул қилинади.

«HUMO International» тўлов карталари эгалари Mastercард тармоғидаги барча нуқталарда харидлар учун тўловларни амалга ошириши, хусусан, олдиндан меҳмонхоналарни банд қилиш, интернет орқали чипталарни сотиб олиш ва бошқа онлайн операцияларни амалга ошириши мумкин. Ушбу карталардан нафақат чет эл, балки Ўзбекистонда ҳам фойдаланиш мумкин бўлади.

Иккинчи йўналиш — жамоат транспортида нақд пулсиз тўловларни амалга оширишни йўлга қўйиш. МБПМ ва Mastercард метрода ҳақ тўлашда HUMO тўлов карталари ва Mastercард карталаридан фойдаланиш бўйича Тошкент метрополитени билан ҳамкорликда пилот лойиҳасини амалга оширишни келишиб олди. Ушбу лойиҳани амалга ошириш бир неча ойни талаб қилади, аммо уни яқин орада амалга ошириш режалаштирилган.

Ҳамкорликнинг яна бир муҳим жиҳати фирибгарликдан ҳимоя қилишга қаратилган янги юқори технологик маҳсулот ва ечимларни таклиф қилиш йўли билан тўлов тизимининг барча иштирокчилари хавфсизлигини кучайтириш бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Mastercард тармоғида «HUMO International» тўлов карталари қабул қилинади