Крипто карталар орқали тўловлар ҳажми бир йилда 230 фоизга ошди

Криптовалютага боғланган дебет ва кредит карталари орқали амалга оширилган ойлик тўловлар ҳажми ўтган йилга нисбатан қарийб 230 фоизга ўсди. Те Кобеисси Леттер таҳлилий нашри маълумотларига кўра, жорий ойда бундай карталар орқали амалга оширилган умумий транзакциялар ҳажми 7,8 миллиард долларга етди. Бу ҳақда Cointelegraph.com хабар беради.
Тўлов тизимлари гиганти Виса, Жупитер Глобал каби ончаин компаниялари билан ҳамкорлик қилиш орқали крипто карта транзакцияларининг қарийб 90 фоизини ўз назоратига олган. Жупитер Глобал лойиҳаси Solana тармоғидаги Жупитер марказлашмаган биржаси жамоаси томонидан ишга туширилган бўлиб, у рақамли активларнинг анъанавий молия тизимига интеграциялашувини тезлаштирмоқда.
Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, крипто тўлов карталарининг ўсиши рақамли активлар, айниқса стаблекоинлар, Мастеркард ва Виса каби амалдаги тўлов провайдерларини сиқиб чиқармасдан, аксинча улар билан ҳамкорликда молия тизимига кириб бораётганини кўрсатади. Масалан, ОКХ биржаси 2026-йил январ ойида Европа мижозлари учун Мастеркард тармоғида ишловчи стаблекоин тўлов картасини тақдим этди.
ОКХ маълумотларига кўра, январ ойида карта орқали амалга оширилган транзакцияларнинг 26 фоизи озиқ-овқат дўконларидаги харидларга, 18 фоизи ресторанларга ва 13 фоизи онлайн харидларга тўғри келган. Бу кўрсаткичлар криптовалютанинг нафақат спекулятив актив, балки кундалик ҳаётда реал тўлов воситаси сифатида ҳам ўз ўрнини топаётганидан далолат беради.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!