Нақдсиз тўловдан кейин “заправка”лар тушуми қайси томонга ўзгарди?

Марказий банк маълумотига кўра, 1–13 май кунлари ёқилғи қуйиш шохобчаларида амалга оширилган тўловлар бўйича умумий тушум 1,42 трлн сўмдан ошган.
Ушбу даврда “заправка”ларда кунлик ўртача тушум 109 млрд сўмни ташкил этган. Жами транзакциялар сони 10,1 млнтага етган бўлиб, бир кунда ўртача 777,9 мингта тўлов амалга оширилган.
Таққослаш учун, март ойида ёқилғи шохобчаларида кунлик ўртача тушум 102,7 млрд сўм бўлган. Май ойида эса бу кўрсаткич кунига 6,3 млрд сўмга ошган.
Тўловларнинг асосий қисми банк карталари орқали амалга оширилган. Хусусан, тушумларнинг 89,9 фоизи амалдаги банк карталари, 7,2 фоизи момент карталар, 2,9 фоизи эса ёқилғи карталари ҳиссасига тўғри келган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг