21:20 / 23.06.2019
3 118

Харидорлар лоторея ёрдамида чек талаб қилишга рағбатлантирилади

Харидорлар лоторея ёрдамида чек талаб қилишга рағбатлантирилади
Ўзбекистонда чек лотореясини жорий этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Мубин Мирзаев чоршанба куни бўлиб ўтган брифингда маълум қилди. Унинг таъкидлашича, чек лотореяси жорий этилганидан сўнг одамлар олинган товар ёки хизматлар учун чек сўрашни бошлайди.

Бунинг учун зарур инфратузилмалар яратилиши, жумладан электрон ҳисоб-фактура ва онлайн назорат-касса машиналари жорий этилиши лозим.

«Бу ерда ҳеч қандай чекловлар ўрнатмаймиз — телефон, планшет, компьютер… Интернетга уланадиган ҳар қандай қурилма бўлиши мумкин. Бу ҳозир ихтиёрий. Тизимга 118 та савдо ташкилоти уланди. Биз ҳар бир ташкилот нечта чек бергани, ҚҚС қандай кўрсатаётганини кўриб турибмиз. Солиқ тўловчиларни мажбурлаган ҳолда нимадир қилиш қийин. Бироқ харидорларни ҳам рағбатлантирсак, у ҳолда уларнинг ўзлари ҳаммасини тузатади», — деди у.

Унинг сўзларига кўра, товар ёки хизмат учун берилган чек лоторея чиптасига айланади. «Чекдан лотореяда қатнашиш учун фойдаланса бўлади. Чек берилганидан сўнг у бизнинг маълумотлар базамизда акс этиши, шунингдек у ҳақиқий ва аниқ бўлиши керак», — дея қайд этди ДСҚ раҳбари ўринбосари.

Бундан ташқари, йиғилган чеклардан даромад, ер, мол-мулк ва бошқа солиқларни камайтириш мақсадларида фойдаланиш мумкин бўлади.

Мубин Мирзаевнинг фикрича, рағбатлантириш тизими яратилса, аҳолининг ўзи солиқ тўловчилар ва солиқ органларини назорат қилади.

«11 минг нафар солиқ органлари ходимлари барчасини назорат қила олмайди. Агарда одамлар, масалан ресторан, чойхона, дўконларда чек талаб қилса, даромадларини кўрсатса ва солиқларни тўласа — шунинг ўзи етарли», — деди у.

Янгиликни ўз ичига олган президент қарори лойиҳаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилиб, давлат раҳбари администрациясига киритилган. Ҳужжатнинг 1 июлга қадар қабул қилиниши кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Харидорлар лоторея ёрдамида чек талаб қилишга рағбатлантирилади