2 639
«Асака» банки MasterCard халқаро тўлов тизимининг ҳисоб-китоб банки мақомига эга бўлди
MasterCard компаниясининг Нью-Йоркдаги офисида «Асака» банки ва MasterCard вакиллари ўртасида ўзаро ҳамкорликни ифода этувчи учрашув бўлиб ўтди. Бу учрашув чоғида келажакдаги режалар ва янги лойиҳалар муҳокама қилинди. MasterCard компанияси вакиллари томонидан тўлов тизими бўйича энг замонавий ахборот технологиялари қўлланган ишланмалар намойиш этилди.
Учрашувнинг энг муҳим воқеаси «Асака» банки ва MasterCard ўртасида «Асака» банкининг мазкур тўлов тизими ҳисоб-китобини амалга оширишини кўзда тутувчи шартнома имзолангани бўлди. Бу шартнома Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги тижорат банкларига MasterCard тизими орқали миллий валютада тўловлар амалга ошириш имкониятини беради.
Бугунги кунда «Асака» банки мамлакатда MasterCard тизими асосида эквайрингни йўлга қўйиш ҳамда тўлов карталарини эмиссия қилиш бўйича етакчи ўринларни эгаллайди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди